Ўзбекистон кубоги. \"Хоразм\" – \"Навбаҳор\" ўйини Жиззахда ўтказилади
Беллашув 2 июл куни бўлиб ўтади.
Фото: UzPFL
Ўзбекистон кубоги 1/8 финалидан ўрин олган “Хоразм” — “Навбаҳор” ўйини Жиззахда ўтказиладиган бўлди.
Беллашув 2 июл куни “Сўғдиёна” стадионида бўлиб ўтади.
ПФЛ матбуот хизмати ёзишича, “Хоразм” клубининг уй стадиони мавсумга тайёр бўлмаганлигидан келиб чиқиб, жамоа учрашувни Жиззахда ўтказиш бўйича келишувга эришди.
«Хоразм» мавсум бошидан бери уй ўйинларини “Сўғдиёна” ўйингоҳидан ташқари, Тошкент вилоятидаги “Дўстлик” стадионида ҳам ўтказди.
Куни кеча плей-офф ўйинларида “Бунёдкор" ва “Шўртан” ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олганди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист