locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистон Кубоги. “Хоразм” даҳшатли камбек амалга ошириб, “Олимпик Мобиуз”ни таслим этди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбекистон Кубоги. “Хоразм” даҳшатли камбек амалга ошириб, “Олимпик Мобиуз”ни таслим этди
ФОТО: PFK Xorazm

Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичининг 1-туридан ўрин олган “Олимпик Мобиуз” - “Хоразм” баҳси ўз якунига етди.

Учрашувда ҳисоб 15-дақиқада Муроджон Комилов томонидан очилди (1:0). Иккинчи бўлим ўртасида Рустамбек Фомин мезбонларнинг устунлигини мустаҳкамлади (2:0).

72-дақиқада эса Рустамжон Абдуҳамидов орадаги фарқни биттага қисқартирди. 87-дақиқада эса Дилшод Жўраев пенальтидан унумли фойдаланиб, ҳисобни тенглаштирди.

Иккинчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда Темурбек Исмоилов хоразмликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди (2:3). Орадан бир дақиқа ўтар-ўтмас Шаҳром Самиев ҳисобни 2:4 кўринишига олиб келди.

Шу тариқа, “Хоразм” 2:0 ҳисобида орқада бориб, якунда камбек амалга оширди ва уч очко эгасига айланди.

Ўзбекистон Кубоги | 1-тур

“Олимпик Мобиуз” 2:4 “Хоразм”

Голлари: Муроджон Комилов 15' (1:0), Рустамбек Фомин 63' (2:0), Рустамжон Абдуҳамидов 72' (2:1), Дилшод Жўраев 87' пен (2:2), Темурбек Исмоилов 90+5' (2:3), Шаҳром Самиев 90+6' (2:4).

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг