locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистон Кубоги. Гуруҳ босқичининг сўнгги иштирокчиси пенальтилар сериясида аниқланди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбекистон Кубоги. Гуруҳ босқичининг сўнгги иштирокчиси пенальтилар сериясида аниқланди
ФОТО: UZPFL

Ўзбекистон Кубоги саралаш босқичидан ўрин олган сўнгги баҳсда “Дўстлик” ва “Лочин” ўзаро тўқнаш келди.

Учрашувда ҳисоб 10-дақиқада Саидмурод Каримов томонидан очилди (1:0). 40-дақиқада эса Давронбек Сулаймонов жамоасининг иккинчи голига муаллифлик қилди (2:0).

Иккинчи бўлим нисбатан “Лочин”нинг устунлиги билан бошланди ва бу 59-дақиқада ўз самарасини берди. Аслиддин Турсунпўлатов жамоасининг жонига оро кирди (2:1). 90+4-дақиқада эса Шахзод Абдуваитов ҳисобни 2:2 кўринишига олиб келди.

Асосий вақт дуранг билан якунлангач, томонлар пенальтилар сериясига мурожаат қилди ва ўзига хос лотореяда омад лочинларга кулиб боқди ва жамоа “Б” гуруҳининг сўнгги иштирокчисига айланди.

Ўзбекистон Кубоги | Саралаш босқичи

“Дўстлик” 2:2 “Лочин” (пен. 0:3)

Голлар: Саидмурод Каримов 10' (1:0), Давронбек Сулаймонов 40' (2:0), Аслиддин Турсунпўлатов 59' (2:1), Шахзод Абдуваитов 90+4' (2:2).

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг