locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистон кубоги финалидаги баҳсли вазиятлар таҳлил қилинди

Учрашув якунида бу каби таҳлилий учрашувларни мунтазам ўтказиб бориш муҳимлиги қайд этилди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбекистон кубоги финалидаги баҳсли вазиятлар таҳлил қилинди
Фото: UzFHM

Бугун Ўзбекистон футбол ассоциациясида Ўзбекистон кубоги финал учрашувида ҳакамлар томонидан қабул қилинган қарорлар муҳокама қилинди.

Дастлаб Ўзбекистон футбол ҳакамлар маркази раҳбари вазифасини бажарувчи Маъмур Саидқосимов сўзга чиқиб, финал баҳсида кузатилган баҳсли вазиятлар юзасидан ўз фикрларини билдирди. Учрашув давомида ҳакамларнинг ҳар бир қарори батафсил таҳлил қилинганини таъкидлади.

Шундан сўнг ҳакамлар томонидан барча эпизодлар бўйича экспертларнинг фикрлари баён этилди.

Тадбир давомида финал учрашувидаги барча баҳсли вазиятлар бирма-бир кўриб чиқилди ва журналистлар саволларига жавоб берилди. Шунингдек, финал учрашувида ишлаган ҳакамлар ўз қарорлари юзасидан изоҳ бериб, оммавий ахборот воситалари вакилларининг саволларига жавоб бердилар.

Учрашув якунида бу каби таҳлилий учрашувларни мунтазам ўтказиб бориш муҳимлиги қайд этилди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг