locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистон Кубоги. “Ф” гуруҳининг сўнгги иштирокчиси аниқланди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбекистон Кубоги. “Ф” гуруҳининг сўнгги иштирокчиси аниқланди
ФОТО: UZPFL

Ўзбекистон Кубоги саралаш босқичидан ўрин олган “Андижон ФА” ва “Каттақўрғон” ўртасидаги баҳс бўлиб ўтди ва унда мезбонлар йирик 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашувда ҳисоб 23-дақиқада Сардор Фозилов томонидан очилди. Иккинчи бўлим ўрталарида Муҳаммадали Абдусаломов устунликни мустаҳкамлади. 81-дақиқада эса Патиддин Зухриддинов ҳисобдаги фарқни йирик кўринишга келтирди.

Шу тариқа, “Андижон ФА” ушбу ғалабадан сўнг Ўзбекистон Кубоги “Ф” гуруҳининг сўнгги иштирокчисига айланди. Ушбу гуруҳда водийликларга “Қўқон-1912”, “Зомин” ва “Қизилқум” рақиблик қилади.

Ўзбекистон Кубоги | Саралаш босқичи

“Андижон ФА” 3:0 “Каттақўрғон”

Голлар: Сардор Фозилов 23' (1:0), Муҳаммадали Абдусаломов 74' (2:0), Патиддин Зухриддинов 81' (3:0).

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг