Ўзбекистон кубоги. E гуруҳининг сўнгги тур ўйинлари санасида ўзгариш юз берди
Беллашувлар 24-май куни бўлиб ўтади.
Фото: UzPFL
Мусобақанинг E гуруҳи 3-туридан ўрин олган “Бунёдкор” — ҚМУ Жайҳун ҳамда ТерДУ — “Қизилқум” учрашувлари аввалдан белгиланганидек 23-май санасида эмас, балки 24-май куни бўлиб ўтади.
Хабариңиз бор, 22-май куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2026 сафаридан олдин «Бунёдкор» стадионида назорат учрашуви ўтказади. Шундан келиб чиққан ҳолда юқорида қайд этилган икки учрашув санасида ўзгариш кузатилади.
Маълумот учун, ТерДУ — «Қизилқум» ўйини «Сурхон арена» ва унга туташ ҳудуддаги футбол майдони парваришидан келиб чиққан ҳолда, Навоий шаҳрида бўлиб ўтади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист