locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистон Кубоги. “Д” гуруҳининг сўнгги иштирокчиси аниқланди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбекистон Кубоги. “Д” гуруҳининг сўнгги иштирокчиси аниқланди
ФОТО: UZPFL

Ўзбекистон Кубоги саралаш босқичидан ўрин олган “Қизириқ” - “Иштихон” баҳси бўлиб ўтди.

Дастлаб ҳисоб 45+1-дақиқада Шамсиддин Сағдуллаев томонидан очилди (0:1). Иккинчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда, яъни 90+5-дақиқада Муҳриддин Шамсиддинов ўртадаги мувозанатни тиклади.

Асосий вақт дуранг билан якунлангач, томонлар пенальтилар сериясига мурожаат қилди ва ўзига хос лотореяда омад “Иштихон”га кулиб боқди ҳамда жамоа “Д” гуруҳининг сўнгги иштирокчисига айланди.

Маълумот учун, ушбу гуруҳдан, шунингдек, “Машъал”, “Шўртан” ва “Олимпик” ҳам ўрин олган.

Ўзбекистон Кубоги | Саралаш босқичи

“Қизириқ” 1:1 (пен. 4:5) “Иштихон”

Голлар: Шамсиддин Сағдуллаев 45+1' (0:1), Муҳриддин Шамсиддинов 90+5' (1:1)

Четлатиш: Акбар Сиддиқов 38' (“Иштихон”)

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг