locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистон кубоги. \"Бунёдкор\" пенальтилар сериясида \"Қўқон-1912\"ни мағлуб этди

Тошкентликлар ҳам чорак финалгат йўл олди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбекистон кубоги. "Бунёдкор" пенальтилар сериясида "Қўқон-1912"ни мағлуб этди
Фото: Қўқон-1912

Ўзбекистон Кубоги 1/8 финал босқичидан ўрин олган “Қўқон-1912” ва “Бунёдкор” ўртасидаги баҳс бўлиб ўтди ва унда меҳмонлар пенальтилар сериясида ғалаба қозонди.

Дастлаб, ҳисоб 45+2-дақиқада Жавоҳир Ҳусанов томонидан очилди. 49-дақиқада Носиржон Абдусаломов ҳисобни тенглаштирди.

Қолган дақиқаларда ҳисоб ўзгармади. Қўшимча бўлимларда ҳам гол уриш ҳеч бир жамоага насиб қилмади. Пенальтилар сериясида 5:4 ҳисобида “Бунёдкор” ғалаба қозонди.

Шу тариқа, “Бунёдкор” чорак финал йўлланмасини қўлга киритди.

Ўзбекистон Кубоги | 1/8 финал

“Қўқон-1912” 1:1 "Бунёдкор" (пен: 4:5)

Голлар: Жавоҳир Ҳусанов 45+2 - Носиржон Абдусаломов 49

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг