locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистон Кубоги. “Андижон” кутилмаганда “Лочин”га мағлуб бўлди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: FC Andijon

Ўзбекистон Кубоги 2-туридан ўрин олган баҳсда “Лочин” ва “Андижон” ўзаро тўқнаш келди ва якунда мезбонлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашувда ҳисоб иккинчи бўлим охирида Оғабек Маҳамадаминов томонидан очилди (1:0). Орадан 4 дақиқа ўтиб Мирзад Механович пенальтидан ҳисобни тенглаштирди (1:1).

Иккинчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда эса Сўҳроб Тошкенбоев “Лочин”га ғалаба келтирган гол муаллифига айланди.

Шу тариқа, “Лочин” ушбу ғалабадан сўнг ўз очколари ҳисобини 3 тага етказиб олди.

Ўзбекистон Кубоги | 2-тур

“Лочин” 2:1 “Андижон”

Голлар: Оғабек Маҳамадаминов 85' (1:0), Мирзад Механович 89' пен (1:1), Сўҳроб Тошкенбоев 90+2' (2:1).

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг