locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистон кубоги. “Аҳмедов” клуби Аҳмедов таҳсил олган мактаб жамоасига мағлуб бўлди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбекистон кубоги. “Аҳмедов” клуби Аҳмедов таҳсил олган мактаб жамоасига мағлуб бўлди
PHOTO: Google

Хабар бериб ўтганимиздек, 1 апрел куни футбол бўйича Ўзбекистон кубоги саралашининг икки баҳси бўлиб ўтди.

Қизиқарлиси, Одил Аҳмедов академияси майдонида ўтган ўйинларнинг бирида “Аҳмедов” академияси клуби собиқ футболчининг ўзи таҳсил олган мактаб жамоаси (бугунги кунда Наманган футбол академияси деб юритилади) билан тўқнаш келгани бўлди. Ўзбекистон футбол федерацияси вице президенти асли Наманганлик ва футболдаги дастлабки билимларини Наманган футбол академиясида ўзлаштирган.


Қизиқарли кечган ўйинда наманганликлар 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Голларга “Наманган ФА”дан Абдумуталиев, Йўлчиев, Абдураҳмоновлар муаллифлик қилган бўлса, “Аҳмедов ФК” жамоасидан ягона тўпни Насруллаев ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Ушбу ғалабадан сўнг, “Наманган ФА” жамоаси кубок баҳсларидаги юришини давом эттиради.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг