locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистон Кубоги. “А” гуруҳининг сўнгги иштирокчиси аниқланди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбекистон Кубоги. “А” гуруҳининг сўнгги иштирокчиси аниқланди
ФОТО: UZPFL

Ўзбекистон Кубоги саралаш босқичидан ўрин олган баҳсда “Тошкент ВФА” ҳамда “Хоразм ФА” ўзаро тўқнаш келди.

Дастлаб, ҳисоб 50-дақиқада Ўткирбек Комилов томонидан очилди (0:1). Орадан 10 дақиқа ўтиб, 61-дақиқада Акобир Абдуллажонов орадаги мувозанатни тиклади (1:1).

75-дақиқада Асадбек Кўкламов хоразмликларни яна ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса (1:2), 81-дақиқага келиб унинг ўзи учрашувга нуқта қўйди (1:3).

Шу тариқа, “Хоразм ФА” “А” гуруҳининг сўнгги иштирокчисига айнланди. Шунингдек, ушбу квартетдан “Арал”, “Сўғдиёна” ва “Цементчи” ўрин олган.

Ўзбекистон Кубоги | Саралаш босқичи

“Тошкент ВФА” 1:3 “Хоразм ФА”

Голлар: Ўткирбек Комилов 50' (0:1), Акобир Абдуллажонов 61' (1:1), Асадбек Кўкламов 75' (1:2), Асадбек Кўкламов 81' (1:3).

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг