locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистон кубоги – 2026: Ярим финал баҳслари Қарши шаҳрида бўлиб ўтади

Футзал мухлислари икки кун давомида финал йўлланмаси учун кечадиган тўртта муросасиз ва қизиқарли учрашув гувоҳига айланишади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбекистон кубоги – 2026: Ярим финал баҳслари Қарши шаҳрида бўлиб ўтади
photo: UFF

Ўзбекистон кубоги – 2026 мусобақасининг ярим финал учрашувлари жорий йилнинг 18–19-май кунлари Қарши шаҳридаги “Геолог” спорт мажмуасида бўлиб ўтади.

Футзал мухлислари икки кун давомида финал йўлланмаси учун кечадиган тўртта муросасиз ва қизиқарли учрашув гувоҳига айланишади.

Чорак финал босқичидан фарқли равишда, ярим финалда жамоалар икки ўйин натижасига кўра финалчиларни аниқлаб беради. Агар томонлар икки учрашувда биттадан ғалабага эришса, регламентга мувофиқ киритилган ва ўтказиб юборалган голлар фарқи инобатга олинади. Ушбу кўрсаткичлар ҳам тенг бўлса, иккинчи учрашувдан сўнг 5 дақиқалик иккита қўшимча тайм белгиланади. Агар унда ҳам ғолиб аниқланмаса, FIFA талаблари асосида пенальтилар серияси ўтказилади.

Ярим финал учрашувлари тақвими:

18-май, душанба
15:00 | “BMB PFC” — “Насаф”
17:00 | “Максам-Чирчиқ” — СҚБ

19-май, сешанба
15:00 | “Насаф” — “BMB PFC”
17:00 | СҚБ — “Максам-Чирчиқ”

Барча учрашувлар ЎФФнинг расмий YouTube канали орқали жонли эфирда намойиш этилади.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг