locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистон кубоги – 2026 мусобақаси гуруҳ босқичи баҳслари 28-апрел куни старт олади

Гуруҳ босқичида ўйинлар бир даврали тизимда ташкил этилади ва унда биринчи ҳамда иккинчи ўринни эгаллаган жамоалар плей-офф босқичига йўл олишади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбекистон кубоги – 2026 мусобақаси гуруҳ босқичи баҳслари 28-апрел куни старт олади
photo: UFF

Ўзбекистон кубоги – 2026 мусобақаси гуруҳ босқичи баҳслари 28-апрел куни старт олади.

Мамлакатимиз футзал соҳасида нуфузи жиҳатидан иккинчи ўринда турувчи Ўзбекистон кубоги мусобақасининг 2026 йилги баҳслари келаётган ҳафтанинг сешанба куни Жиззах шаҳридаги Вилоят футбол академияси спорт залида старт олади.

Баҳсларни A ҳамда C гуруҳи вакиллари бошлаб беришади. Мазкур икки гуруҳ ўйинлари 28-апрел санасида старт олиб, 2-май куни поёнига етади. Шундан сўнг, B ҳамда D гуруҳи вакиллари курашга киришишади. Бу гуруҳ вакилларининг ўйинларига жиззахлик футзал ишқибозлари 3—7-май саналарида шоҳид бўлишади.

Эслатиб ўтамиз, гуруҳ босқичида ўйинлар бир даврали тизимда ташкил этилади ва унда биринчи ҳамда иккинчи ўринни эгаллаган жамоалар плей-офф босқичига йўл олишади. Чорак финал ҳамда Ярим финал баҳслари май ойининг ўрталарида ташкил этилиши кўзда тутилган бўлса, ФИНАЛ учрашуви июн ойининг дастлабки ҳафтасида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг