Ўзбекистон кубоги 1/8 финалига 2 июнь куни қуръа ташланади
Жараён Лига саҳифалари орқали жонли эфирда намойиш қилинади.
Фото: UzPFL
27 май куни Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи баҳслари якунига етади. Шундан сўнг 1/8 финалда иштирок этадиган 16 та клуб номи маълум бўлади.
Мусобақанинг плей-офф босқичи учун қуръа ташлаш маросими 2 июн куни соат 19:00 да бўлиб ўтади. Жараён Лига саҳифалари орқали жонли эфирда намойиш қилинади.
Маълумот учун, гуруҳ босқичини биринчи ўринда якунлаган жамоа 1/8 финал учрашувини ўз майдонида ўтказади. Иккинчи ўринни эгаллаган клуб эса плей-офф баҳсида сафарда ҳаракат қилади.
Шунингдек, бир гуруҳда иштирок этган жамоалар 1/8 финал босқичида ўзаро тўқнаш келмайди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист