Ўзбекистон Кубоги 1/8 финал босқичига қуръа ташлаш санаси маълум бўлди
Футбол
Бакрадзе Иман
Редактор
Расм: sports.uz
Ўзбекистон Кубогининг 1/8 финал босқичига қуръа ташлаш маросими 23 май куни жонли эфирда бўлиб ўтади. Ана шу куни мусобақанинг кейинги босқичида қайси жамоалар ўзаро тўқнаш келиши аниқлашади.
Мазкур босқичда Суперлига жамоалари ҳам мусобақага қўшилади. Улар аввалги босқичларни босиб ўтган Про-лига ва қуйи дивизион жамоалари билан бирга чорак финал учун кураш олиб боради. Бу босқичдаги учрашувлар юқори рақобатли ва қизиқарли ўтиши кутилмоқда, чунки ғолиблар Кубокнинг кейинги босқичига йўл олади.
Эслатиб ўтамиз, шу куни — 23 майда Суперлиганинг 11-тур доирасида “Андижон” — “Сурхон” учрашуви ҳам бўлиб ўтади. Қуръа ташлаш ушбу беллашувдан аввал ўтказилади.