locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистон ХХХ миллий чемпионати — Олий лига

Соат 17:00 да эса Наманганнинг "Лочин" жамоаси Жиззахнинг "БМБ ПФC" жамоаси билан ўйнайди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбекистон ХХХ миллий чемпионати — Олий лига
photo: UFF

Ўзбекистон ХХХ миллий чемпионати — Олий лига

1-турнинг 3-кунги учрашувлари #АНОНСИ

Жиззах шаҳридаги Вилоят футбол академияси спорт залида футзал бўйича Ўзбекистон ХХХ миллий чемпионати — Олий лига 1-тур баҳслари давом этмоқда. Турнинг учинчи ўйин куни мухлислар учта қизиқарли учрашувнинг шоҳиди бўлишади.

Соат 15:00 да Қаршининг “Насаф” жамоаси Гулистоннинг "Сайхун" жамоасига қарши майдонга чиқади.

Соат 17:00 да эса Наманганнинг "Лочин" жамоаси Жиззахнинг "БМБ ПФC" жамоаси билан ўйнайди.

Соат 19:00 да эса учинчи кунги дастурни Самарқанд вилоятининг "Самарқанд" ҳамда Тошкент вилоятининг "Олмалиқ" жамоалари ўртасидаги учрашув якунлаб беради.

Барча учрашувларни футзал мухлисларимиз ЎФФнинг расмий Ёу Тубе канали орқали тўғридан-тўғри, жонли эфирда кузатиб боришлари мумкин.

Шунингдек, @Футсал_Узбекистан Телеграм каналимизда учрашувлар борасидаги барча тезкор маълумотлар матнли трансляция шаклида сиз азиз мухлислар эътиборига етказиб борилади.

Эслатма: ЎФФ томонидан ўтказилаётган барча мусобақаларга кириш мутлақо бепул. Спорт мажмуасига келинг, томоша қилинг ва севимли жамоангизнинг ўйинидан завқланинг, қўллаб қувватланг.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг