Ўзбекистон футзал терма жамоаси VI Ислом бирдамлиги ўйинларида бронза медалларини қўлга киритди
Учрашув тақдири пенальтилар сериясида ҳал бўлди.
ФОТО: UzbekistanFA
Саудия Арабистонида бўлиб ўтаётган VI Ислом бирдамлиги ўйинларида Ўзбекистон футзал терма жамоаси 3-ўрин учун баҳсда Саудия Арабистони терма жамоаси билан кураш олиб борди.
Учрашувнинг асосий бўлими 1:1 ҳисобида якунланди. Пенальтилар сериясида Ўзбекистон футзал терма жамоаси мезбон Саудия Арабистони устидан 6:5 ҳисобида ғалаба қозониб, бронза медалларини қўлга киритди.
Саудия Арабистони 1:1 Ўзбекистон
Голлар: Наваф Муборак Ароан (32) — Элбек Тўлқинов (33).
Пенальтилар серияси:
Саудия Арабистони 5:6 Ўзбекистон
Насрулло Каримов
Журналист