locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистон футзал федерацияси жамоаси хотира турнири чемпионлигини қўлга киритди

Ахбор Имомхўжаев хотирасига бағишланган хотира турнир якунланди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбекистон футзал федерацияси жамоаси хотира турнири чемпионлигини қўлга киритди
photo: UFF

Таниқли шарҳловчи Ахбор Имомхўжаев хотирасига бағишланган хотира турнири Ўзбекистон футзал федерацияси жамоасининг ғалабаси билан якунланди. Учинчи бор ташкил этилган мусобақанинг финалида ЎФФ жамоаси "Бунёдкор" фахрийларига қарши тўп суришди.

Учрашув жуда қизиқарли ва муросасиз тарзда кечди. Ҳар икки жамоа ғалаба интилишида майдонга тушганлиги яққол сезилиб турди. Биринчи таймда дарвозалар дахлсизлиги сақланиб қолинган бўлса, иккинчи тайм аввалида Латипов аниқ зарбаси билан "қалдирғочлар"ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Орадан бироз вақт ўтгач, ҳакам "Бунёдкор" дарвозасига пеналти белгилади. Бу вазиятда ўйин қоидаси жарима майдони ташқарисида бузилганлигини ЎФФ жамоаси сардори Б.Маматқулов билди ва фэйр плейга амал қилган ҳолда 11 метрлик жарима зарбасини атайлаб ноаниқ ижро этди.

Адолат эса тезда қарор топди. Футзалчиларнинг кейинги ҳужумида рақиб дарвозаси ишғол этилди. Шоҳрух Закиров ҳисобни тенглаштирди.

Регламентга биноан ғолиб жамоани аниқлаш учун ўйиндан кейинги пеналти сериясига мурожаат этилди. Бу сафар Бекзод Маматқулов бошчилигидаги ЎФФчилар барча зарбаларни аниқ амалга оширишди. "Бунёдкор" вакилларидан бирининг тепган тўпини эса Бекзод Омонуллаев олиб чиқди – 6:5.

Пеналти сериясидан унумли фойдаланган футзалчилар рўйхати: Б.Маматқулов, Ш.Салимов, Б.Омонуллаев, А.Юнусов, Ф.Закиров, Н.Элибойевлар бўлишди.

Шу тариқа ЎФФ жамоаси Ахбор Имомхўжаев хотирасига бағишлаб ўтказилган учинчи турнир ғолиби бўлди. Учрашувдан кейин ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг