locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистон футзал федерацияси раҳбарияти “Динамо” профессионал футбол клуби директори Шухрат Рузиев билан учрашув ўтказди

Учрашув якунида томонлар бир қатор масалалар юзасидан келишувларга эришдилар.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбекистон футзал федерацияси раҳбарияти “Динамо” профессионал футбол клуби директори Шухрат Рузиев билан учрашув ўтказди
photo: UFF

Ўзбекистон футзал федерацияси раҳбарияти “Динамо” профессионал футбол клуби директори Шухрат Рузиев билан учрашув ўтказди.

Учрашувда ЎФФ президенти Бекзод Маматқулов томонидан "Динамо" футзал клубидаги айрим муаммолар юзасидан Самарқанд вилояти футбол ассоциациясига йўлланган мурожаати муҳокама этилди.

Шухрат Рузиев “Динамо” ПФК қошидаги футзал жамоасини янада ривожлантириш, жамоанинг Ўзбекистон чемпионатида муносиб иштирок этиши учун зарур инфратузилмани яхшилаш, ягона спорт базасини ташкил этиш, мураббийлар штаби ва футболчилар учун шарт-шароитларни такомиллаштириш бўйича режаларини тақдим қилди.

Учрашув якунида томонлар бир қатор масалалар юзасидан келишувларга эришдилар:

• Футзал жамоаси учун машғулот ва тайёргарлик базасини тўлиқ шарт-шароитлар билан таъминлаш;
• Футзалчиларнинг ойлик маошларини ўз вақтида тўлаб бориш;
• Ўзбекистон футзал федерацияси ва “Динамо” ПФК ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни давом эттириш.

Шухрат Рузиев мунозара ва қўллаб-қувватлаш учун федерация раҳбариятига миннатдорлик билдирди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг