Ўзбекистон футзал федерацияси Ижроия қўмитаси томонидан бир қатор қарорлар қабул қилинди
Йиғилиш якунида Ўзбекистон футзал федерацияси Ижроия қўмитаси томонидан қуйидаги қарорлар қабул қилинди:
🔹Ўзбекистон футзал федерацияси терма жамоалар департаменти бошлиғи Рустам Зупаров бошқа ишга ўтгани муносабати билан лавозимидан озод этилгани ва ушбу лавозимга Дилшод Раҳматов тайинлангани маълумот учун қабул қилинсин;
🔹Мусобақаларни ташкил этиш ва ўтказиш департаментига жорий мавсумда хорижда ўтган тижорат мусобақаларида рухсатсиз иштирок этган футзалчилар ва мураббийлар рўйхатини шакллантириб, уларга нисбатан тегишли чоралар кўриш вазифаси юклатилди;
🔹Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Константин Свиридов билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилингани маълум қилинди.
🔹Ўзбекистон ёшлар терма жамоасига Нодир Элибоеев, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасига Шуҳрат Тожибоев бош мураббий этиб тайинланди.
Йиғилиш якунида миллий чемпионатнинг ҳал қилувчи турларини юқори савияда ташкил этиш, ғолиб ва совриндорларни муносиб тақдирлаш, Регламентга мувофиқ рағбатлантириш, мамлакатда футзал оммавийлигини ошириш ва тарғибот ишларини кучайтириш бўйича тегишли топшириқлар берилди.