Ўзбекистон футзал федерацияси – “Энг яхши ҳамкор” номинацияси ғолиби
Мамлакатимизнинг энг замонавий спорт иншоотларидан бири — “Юнусобод” спорт мажмуаси йил якунлари бўйича ҳамкор ташкилотларни тақдирлаб боради.
Ҳайъат қарорига кўра, 2025-йилги мавсум якунларига кўра Ўзбекистон Футзал Федерацияси “Энг яхши ҳамкор” номинацияси ғолиби деб топилди. Мазкур эътироф федерациянинг футзални оммалаштириш, мусобақаларни юқори савияда ташкил этиш ва спорт инфратузилмасидан самарали фойдаланиш борасидаги фаолиятига муносиб баҳоланди.
Мукофотни Ўзбекистон футзал федерацияси президенти Бекзод Маматқуловга “Юнусобод” спорт мажмуаси раҳбари Қобил Нурматов тантанали равишда топширди.
Тақдирлаш маросимида келгусида ҳам ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, миллий чемпионат ва Кубок баҳслари, шунингдек, терма жамоаларнинг халқаро учрашувларини юқори савияда ташкил этиш борасидаги ишлар изчил давом эттирилиши таъкидланди.