locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистон футзал федерацияси ҳамда Қувайт футбол ассоциацияси ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари юзасидан музокаралар бўлди

Қувайтлик тажрибали ҳакамларни мамлакат миллий чемпионати — Олий лиганинг кейинги тур марказий учрашувларига жалб этиш юзасидан ҳам имкониятлар ўрганилмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбекистон футзал федерацияси ҳамда Қувайт футбол ассоциацияси ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари юзасидан музокаралар бўлди
photo: UFF

Ўзбекистон футзал федерацияси ҳамда Қувайт футбол ассоциацияси ўртасида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари юзасидан музокаралар бўлиб ўтди.

Унда икки мамлакат футзал уюшмалари ўртасида дўстона алоқаларни мустаҳкамлаш, миллий жамоалар ўртасида ўртоқлик учрашувларини ташкил этиш, шунингдек, ҳакамлар ва мутахассислар ўртасида тажриба алмашиш каби муҳим масалалар муҳокама қилинди.

Музокаралар натижаси ўлароқ, жорий йилнинг 19- ва 21-декабр кунлари Бухоро шаҳридаги “Universal” спорт мажмуасида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон — Россия миллий терма жамоалари ўртасидаги футзал учрашувларини қувайтлик ҳакамлар — Абдулазиз Ал Расаф ҳамда Ясер Алмаксид бошқариб боришади. Шу муносабат билан мазкур ҳакамлар бугун мамлакатимизга етиб келишди ва айни пайтда Тошкент — Бухоро йўналиши бўйлаб парвозга чоғланишган.

Шунингдек, қувайтлик тажрибали ҳакамларни мамлакат миллий чемпионати — Олий лиганинг кейинги тур марказий учрашувларига жалб этиш юзасидан ҳам имкониятлар ўрганилмоқда.

Шу билан бирга, ўзбекистонлик FIFA ҳакамлари Никита Афиногенов ва Анатолий Рубаков эса Қувайтга учиб кетишди. Улар Қувайт ҳамда Афғонистон миллий терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашувини бошқариб боришади.

Ушбу ҳамкорлик икки мамлакат футзалини янада ривожлантириш, халқаро тажриба алмашиш ҳамда ўзаро ишончни мустаҳкамлашга хизмат қилиши кутилмоқда.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг