locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбарияти ва “Technogym” компанияси вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбарияти ва “Technogym” компанияси вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди
ФОТО: UzbekistanFA

Бугун ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Ирматов, Technogym компаниясининг ҳудудий бўлими бошлиғи Николас Ҳассон ва компаниянинг Ўзбекистондаги директори Мирсаид Сабиров иштирокида учрашув бўлиб ўтди ва унда келгуси ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Учрашувда “Technogym” раҳбарияти Ўзбекистондаги ҳамкорликни катта имконият сифатида баҳолаб, бу учун миннатдорлик билдирди. Шунингдек, Миллий футбол маркази қурилиши улкан ҳодиса экани, компания ҳам ушбу лойиҳанинг бир қисми бўлишидан мамнун эканлигини таъкидлаб, инфратузилма яратишнинг муҳимлигини ва бу жараённинг катта имкониятлар эшикларини очишини билдирди.

Шунингдек, марказ тўлиқ қуриб битказилгандан сўнг, Ўзбекистондаги футбол клубларини марказ билан таништирувчи экскурсия ташкил этиш режалаштирилганлиги алоҳида таъкидланди. Ўзаро тажриба алмашиш ҳамда “Technogym” махсулотларидан фойдаланиш бўйича тушунчалар бериш мақсадида компания томонидан ҳам худди шундай амалиёт жорий этилиши маълум қилинди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг