Ўзбекистон футбол ассоциацияси қошидаги 14 та ҳудудий футбол академиялари Ўзбекистон биринчи лигасида иштирок этади
Мамлакатимиз раҳбарининг 2023-йил 7-апрелдаги 115-сонли қарорига мувофиқ, 2026-йилдан бошлаб ҳудудий футбол мактабларини профессионал клубларга босқичма-босқич бириктириш ишлари амалга оширилмоқда. Мазкур жараён клубларни ОФК лицензиялаш талабларига мослаштириш ҳамда академиялар фаолиятини профессионал клублар орқали ривожлантиришга қаратилган.
Шунга кўра, 14 та ҳудудий академиялар кичик клуб мақомида Лига мусобақаларида мустақил иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлади. Лига ФИФА талаблари асосида футболчиларни рўйхатдан ўтказиш, электрон футболчи паспортини жорий этиш ҳамда академияларнинг келгусидаги эҳтимолий даромадларини таъминлаш масалаларини мувофиқлаштиради.
Шунингдек, Президентнинг 2025-йил 21-августдаги 262-сонли қарори асосида жорий этилган онлайн платформа орқали академиялар фаолиятини ривожлантириш ишлари жадаллаштирилади.