locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистон футбол ассоциацияси 340 минг доллар жаримага тортилди

Ассоциация тақдирлаш маросимини конфедерация билан келишмасдан ташкил этган
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбекистон футбол ассоциацияси 340 минг доллар жаримага тортилди
ФОТО: Getty images

Осиё футбол конфедерацияси жорий йилнинг 10 июнь куни Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон ва Қатар терма жамоалари ўртасидаги ЖЧ-2026 саралаш ўйинида бир қатор қоидабузарликлар учун Ўзбекистон футбол ассоциациясини жаримага тортди.

Шу куни саралаш ўйинидан сўнг BYD автомобиллари майдонга олиб чиқилиб, футболчи ва мураббийларга топширилди. Бу эса ОФК регламенти қоидаларини бузиш бўлди.

ОФК маълумотларига кўра, ассоциация тақдирлаш маросимини конфедерация билан келишмасдан ташкил этган, ўзининг тижорат ҳамкорлари ҳуқуқларини ҳимоя қилишни таъминламаган ва яширин маркетинг элементларига йўл қўйган, шунингдек, матбуот анжуманлари ва бошқа расмий тадбирларни ўтказишда зарур ёрдам кўрсатмаган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг