locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази томонидан ташкил этилган ҳакамлар академиясининг 4-модули давом этмоқда

Дарсларни Суперлига баҳсларида фаолият олиб бораётган ҳакамлар ҳамда тажрибали инструкторлар олиб бормоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ҳакамлар академиясининг 4-модули давом этмоқда
photo: UzFHM

Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази томонидан ташкил этилган Ҳакамлар академиясининг навбатдаги, 4-модули машғулотлари давом этмоқда.

Машғулотлар давомида тингловчиларга футбол қоидалари, ўйин вазиятларини таҳлил қилиш, майдондаги қарор қабул қилиш жараёнлари ҳамда замонавий ҳакамлик талаблари бўйича назарий ва амалий билимлар берилмоқда.

Дарсларни Суперлига баҳсларида фаолият олиб бораётган ҳакамлар ҳамда тажрибали инструкторлар олиб бориб, ўз билим ва тажрибаларини академия тингловчилари билан бўлишмоқда.

Ҳакамлар академияси ёш ва истиқболли ҳакамларни тайёрлаш, уларнинг касбий маҳоратини ошириш ҳамда келажакда профессионал футбол учрашувларида фаолият юритишлари учун зарур кўникмаларни шакллантиришга хизмат қилмоқда.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг