locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистон Фаластинни мағлуб этиб, Осиё кубогига йўлланма олди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
U23 Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон қийинчилик билан Фаластинни мағлуб этди
Фото: ЎФА

Бишкекда ўтаётган U23 Осиё Кубоги саралаш баҳслари 3-турида Ўзбекистон Фаластин билан тўқнаш келди ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Беҳрузбек Аскаров 25-дақиқада ҳисобни очган бўлса, рақиблар 70-дақиқада Муҳаммад Сандоуқанинг гол эвазига мувозанатни тиклади. Бизнинг ғалаба голимизни 85-дақиқада Рустам Турдимуродов киритди.

Шу тариқа, Равшан Ҳайдаров шогирдлари 2026 йилда Саудия Арабистонида ўтказиладиган Осиё кубогида иштирок этадиган бўлди.

U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи

Ўзбекистон – Фаластин 2:1

Голлар: Беҳруз Асқаров 25', Рустам Турдимуродов (Нодир Абдураззоқов) 85' – Муҳаммад Сандуқа 70'

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг