locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистон — Эрон: сўнгги 10 учрашув статистикаси

Томонлар 24-сентябрь куни яна ўзаро баҳс олиб боради.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

Ўзбекистон ва Эрон миллий терма жамоалари 24-сентябрь куни яна ўзаро баҳс олиб боради. Учрашув олдидан икки жамоанинг сўнгги 10 та ўзаро ўйинидаги натижаларга назар ташлаймиз.

Сўнгги 10 учрашувда Эрон 4 марта асосий вақтда ғалаба қозонган. Ўзбекистон эса 2025-йилги CAFA финалида қўшимча вақтда Эронни 1:0 ҳисобида мағлуб этган. Ўша йилнинг ноябрь ойидаги баҳсда эса асосий вақт 0:0 ҳисобида якунланганидан сўнг Ўзбекистон пенальтилар сериясида 4:3 ҳисобида устун келган.

Умумий ҳисобда Ўзбекистон сўнгги 10 ўйинда 6 та, Эрон эса 9 та гол урган. Ушбу баҳсларнинг 5 тасида Ўзбекистон рақиб дарвозасини ишғол қила олмаган, 6 та учрашувда эса 90 дақиқа давомида ғолиб аниқланмаган.

Маълумот учун, 2023-йил ноябридан буён Ўзбекистон ва Эрон ўртасида ўтказилган кетма-кет олти учрашувнинг ҳеч бирида Эрон асосий вақтда Ўзбекистонни мағлуб эта олмаган.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг