locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистон енгиб бўлмайдиган тўсиқ эмас: БАА дарвозабони

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбекистон енгиб бўлмайдиган тўсиқ эмас: БАА дарвозабони
Расм: gettyimages.com

Аввал хабар берганимиздек, жорий йилнинг 5 июнь куни Ўзбекистон терма жамоаси сўнгги йиллардаги энг муҳим ўйинлардан бирини ўтказади. Ўзбекистонлик футболчилар Жаҳон чемпионатига йўлланма учун БАА терма жамоасига қарши майдонга тушади.

Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳдан чиқишни кафолатлаши учун ушбу учрашувда мағлуб бўлмаслиги керак. Беллашув БААдаги стадионда бўлиб ўтади.

Ўйин олдидан БАА терма жамоасининг 37 ёшли тажрибали дарвозабони Али Хасиф ўз фикрларини билдирди. Унинг сўзларига кўра, БАА футболчилари Ўзбекистонни мағлуб этиб, Ҳайит байрами муносабати билан юртдошларига ғалаба туҳфасини тақдим этмоқчи.

— Бизни муҳим ўйин кутиб турибди ва биз буни тўлиқ англаб етганмиз. Олдимизда жиддий синов турибди, аммо Ўзбекистон биз учун енгиб бўлмас тўсиқ эмас. Биз албатта муваффақият қозонишни хоҳлаймиз, — деди Али Хасиф.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг