Ўзбекистон аёллар терма жамоаси иккинчи бор Осиё ўйинларида
Эртага Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси ХХ ёзги Осиё ўйинларидаги иштирокини бошлайди. Вакилларимиз учун бу мусобақа тарихидаги иккинчи иштирок ҳисобланади.
Терма жамоамиз Осиё ўйинларида илк бор Ханчжоу-2022 турнирида қатнашган. Мусобақа коронавирус пандемияси сабаб бир йилга кечиктирилиб, 2023-йилда Хитойда ўтказилган.
Ўзбекистон гуруҳ босқичида Мўғулистон устидан ғалаба қозониб, мезбон Хитойга имкониятни бой берди ва чорак финал йўлланмасини қўлга киритди.
Чорак финалда вакилларимиз Хитой Тайпейини қўшимча бўлимларда мағлуб этиб, дебютидаёқ Осиё ўйинларининг кучли тўртлигидан жой олди. Ярим финалда КХДРга имконият бой берилган бўлса, учинчи ўрин учун баҳсда яна Хитойга қарши майдонга тушилди. Якунда Ўзбекистон турнирни 4-ўринда тугатди.
Эндиликда терма жамоамиз Осиё ўйинларида иккинчи бор ўз имкониятини синаб кўради. Ўзбекистон гуруҳ босқичида Филиппин, Хитой ва Гонгконг терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради.
Вакилларимиз турнирдаги дастлабки учрашувини эртага Филиппин терма жамоасига қарши ўтказади.