locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси жорий йилнинг март ойида Австралияда бўлиб ўтадиган Осиё кубогига қатнашади

Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбарияти аёллар миллий терма жамоаси аъзолари ҳамда мураббийлар штаби билан учрашув ўтказди
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси жорий йилнинг март ойида Австралияда бўлиб ўтадиган Осиё кубогига қатнашади
photo: UFA

Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси жорий йилнинг март ойида Австралияда бўлиб ўтадиган Осиё кубогига қатнашади.

Бугун Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбарияти аёллар миллий терма жамоаси аъзолари ҳамда мураббийлар штаби билан учрашув ўтказди. Учрашув давомида олдинда турган Осиё кубогига тайёргарлик жараёни, жамоанинг мусобақадаги вазифалари ва яратилаётган шароитлар муҳокама қилинди.

Учрашув якунланганда ассоциация раҳбарияти терма жамоани ҳар томонлама қўллаб-қувватлашни давом эттиришини таъкидлади. Жамоанинг мусобақага пухта тайёргарлик кўриши учун барча зарур шароитлар яратилаётгани ҳамда тайёргарлик жараёни доимий назоратда бўлиши қайд этилди.

Шунингдек, аёллар миллий терма жамоаси олдига қўйилган асосий мақсадлар белгилаб олиниб, футболчиларга Осиё кубогида мамлакатимиз шаънини муносиб ҳимоя қилиш борасида омад ва муваффақиятлар тилаб ўтилди.

Эслатиб ўтамиз, терма жамоа 3-февраль куни навбатдаги йиғинни ўтказиш учун Туркияга жўнаб кетади.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг