locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистон – Қатар учрашувини катта экранда томоша қилишни истайсизми? “Мўжиза”га марҳамат!

Футбол
Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Ўзбекистон – Қатар учрашувини катта экранда томоша қилишни истайсизми? “Мўжиза”га марҳамат!
PHOTO: Telegram

Хабарингиз бор, Ўзбекистон миллий жамоаси ўз тарихида илк бор жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди.

Миллий жамоамиз 2026 йилги жаҳон чемпионати саралаш босқичи сўнгги турида 10 июн, сешанба куни Қатар миллий жамоасини қабул қилади.

Ушбу учрашув Самарқанд шаҳридаги Мўжиза амфитеатрида катта экранда намойиш этилади. Ўйиндан олдин байрамона дастур ҳам режалаштирилган. Барчангизни 10 июн куни, соат 17:30дан “Мўжиза” амфитеатрида (Мўлжал - Ёшлар маркази ёнида) кутиб қоламиз! Кириш бепул! Ўйин соат 18:45да бошланади.

Ўзбекистон – Қатар ўйинидан кейин эса Жаҳон чемпионати йўлланмаси қўлга киритилгани Самарқандда ҳам катта байрам сифатида нишонланади!

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг