Ўзбекистон — Қатар учрашуви учун чипталар нархи эълон қилинди
Расм: Olamsport.uz
10 июн куни Тошкентдаги “Бунёдкор” стадионида жаҳон чемпионати саралаш босқичи доирасида Ўзбекистон терма жамоаси Қатар билан сўнгги учрашувини ўтказади. Кеча, 3 июн куни ушбу ўйинга чипталар савдоси бошланди. Ўтган ўйинда юзага келган сохта чипталар муаммосидан сўнг, бу сафар чипталар фақат офлайн тарзда сотилади. Олдинги учрашувда онлайн чипталар қалбакилаштирилиб, фуқароларга ноқонуний равишда сотилган эди. Шу ҳолатни олдини олиш мақсадида чипталар “Ҳумо Арена”, “Бунёдкор” ва “Пахтакор” стадионлари кассалари орқали тарқатилмоқда.
ОАВ хабарларига кўра, чипталар нархи 75 000 сўмдан бошланади. Марказий сектордаги жойлар учун эса чипта нархи 500 000 сўмни ташкил қилади. Ҳар бир фуқаро энг кўпи билан 4 та чипта харид қилиши мумкин.
Бакрадзе Иман
Редактор