locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистон - Қатар учрашуви чипталари 3 июндан сотувга чиқади

Мазкур ўйин 10 июнь кунига белгиланган
Ўзбекистон - Қатар учрашуви чипталари 3 июндан сотувга чиқади
Фото: ЎФА

Ўзбекистон ҳамда Қатар терма жамоалари ўртасидаги ЖЧ-2026 саралаш баҳси учун чипталар сотуви бошланадиган кун эълон қилинди.

iTicket компанияси ва ЎФА ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда, аввалги ўйинлар тажрибасидан келиб чиқиб, фирибгарлик ва чипталарнинг қалбакилаштиришнинг олдини олиш мақсадида фақат офлайн савдо тартибини жорий этади.

Чипталар 3 июндан бошлаб “Ҳумо Арена”, “Бунёдкор” ва “Пахтакор” стадионларидаги iTicket кассаларида офлайн тарзда сотилади.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг