locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистон АҚШга қачон жўнаб кетиши маълум бўлди

Тайёргарликнинг дастлабки қисми 26-майга қадар Тошкентдаги миллий футбол марказида бўлиб ўтади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбекистон АҚШга қачон жўнаб кетиши маълум бўлди
Фото: ЎФА

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 2026 йилги Жаҳон чемпионатига тайёргарлик режаси маълум бўлди. Фабио Каннаваро бошқарувидаги жамоа 26-май куни АҚШга жўнаб кетади. Бу ҳақда ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов маълум қилди.

Тайёргарликнинг дастлабки қисми 26-майга қадар Тошкентдаги миллий футбол марказида бўлиб ўтади. Мазкур йиғин давомида “оқ бўрилар” 16-май куни “Нефтчи” клубига қарши назорат учрашувида майдонга тушиши режалаштирилган. Шунингдек, жамоа 22-май куни “Бунёдкор” стадионида икки жамоага бўлинган ҳолда сўнгги машғулот ўйинини ўтказади. Ушбу ўйинлар футболчиларнинг жисмоний ҳолатини текшириб олиш ва тактик схемаларни синовдан ўтказишга хизмат қилади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси 26-май куни соат 06:45 да АҚШга йўл олади ва йиғинни 30-майга қадар Нью-Йорк шаҳрида давом эттиради. Шундан сўнг, 1-июн куни Канаданинг Эдмонтон шаҳрида Канада терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтади. Баҳсдан сўнг жамоа делегацияси яна Нью-Йоркка қайтиб, бир ҳафта давомида машғулотларни давом эттиради.
8-июн куни Нидерландияга қарши ўртоқлик ўйини ўтказилади. 10-июн куни Ўзбекистон делегацияси Жаҳон чемпионати давомидаги асосий қароргоҳи ҳисобланган Атланта шаҳрига жойлашади. Айнан шу ерда Колумбияга қарши кечадиган дебют учрашуви олдидан сўнгги тайёргарлик босқичи якунланади.
Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг