Ўзбекистон Аргентина билан ўйнайдими?
ФОТО: UzbekistanFA
Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон миллий терма жамоаси амалдаги жаҳон чемпиони Аргентинага қарши ўйин ўтказиши ҳақида хабарлар тарқалди.
Ушбу ҳолат юзасидан ЎФА Маркетинг ва медиа бўлими бошлиғи, шарҳловчи Даврон Файзиев изоҳ берди.
“Аргентина билан ўйин ўтказилиши ҳақида маълумотлар анча кенг муҳокама қилинди. Лекин бу ҳали аниқ эмас.
ЎФА октябрь ойи учун бир қанча вариантларни ўрганиб чиқмоқда. Уларнинг орасида кучли терма жамоалар бор. Шу жумладан Аргентина ҳам. Ҳозирча ҳеч қандай расмий келишув йўқ. Кутаяпмиз”, – дейди Файзиев.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2026 саралашини муваффақиятли якунлаб, ўз тарихида илк бор мундиал йўлланмасини қўлга киритди.
Насрулло Каримов
Журналист