locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистон 7 та медал Осиё чемпионатини умумжамоа ҳисобида 2-ўринда якунлади

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбекистон 7 та медал Осиё чемпионатини умумжамоа ҳисобида 2-ўринда якунлади
PHOTO: Telegram

Тайланд пойтахти Бангкок шаҳри мезбонлик қилаётган дзюдо бўйича катталар ўртасидаги Осиё чемпионатининг яккалик мусобақаси якунга етди.

Уч кун давомида қитъамизнинг 29 давлати дзюдочилари жами 14 (7 та эркаклар, 7 та аёллар) та вазн тоифасида медаллар учун баҳс олиб боришди. Муросасиз кечган кичик жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси 2 та олтин, 2 та кумуш, 3 та бронза медалига эга чиқди. Бу натижа эвазига дзюдочиларимиз умумжамоа ҳисобида 2-ўринни эгаллашди.

Ғолиб ва совриндорларимиз:

Олтин медаллар
-73 кг: Шаҳрам Аҳадов
-90 кг: Шаҳзодхўжа Шарипов

Кумуш медаллар
-66 кг: Замохшари Бекмуродов
-90 кг: Нурбек Муртазоев

Бронза медаллар
-57 кг: Шукураминива
-78 кг: Маржона Кўчимова
-81кг: Арслон Тожиев

Таққослаш учун, ўтган йили Гонконгда ўтган Осиё чемпионатида терма жамоамиз 1 та олтин, 1 та кумуш, 5 та бронза медали билан 5-поғонадан жой олганди. Бу сафарги қитъа чемпионатида ҳам худди ўтган йилда бўлгани сингари Япония терма жамоаси 8 та олтин медал билан биринчи ўринни банд этди.

Кучли учликка Корея Республикаси дзюдочилари 2 та олтин, 1 та та кумуш, 3 та бронза билан якун ясашди. Битта ортиқча кумуш медал бизга 2-ўринни тақдим этди. Хитой Халқ Республикаси ва Баҳрайн давлатлари ҳисобида бир нафардан чемпион бўлди. Жами 13 мамлакат делегациялари ўз юртларига камида 1 та бронза медали билан қайтадиган бўлишди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг