locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистон 2027 йилги U-17 Осиё кубогига мезбонлик қилади

U-20 Осиё кубоги саралаш тизимига ҳам қатор янгиликлар жорий этилади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбекистон 2027 йилги U-17 Осиё кубогига мезбонлик қилади
ФОТО: Getty images

Осиё футбол конфедерацияси Ижроия қўмитасининг навбатдаги йиғилишида қитъа футболига оид бир қатор муҳим қарорлар тасдиқланди.

Унга кўра, 2027 йилги U-17 Осиё кубоги Ўзбекистонда бўлиб ўтиши белгиланди. Шунингдек, 2029 йилги U-17 Осиё кубоги Саудия Арабистонида ўтказилиши маълум қилинди.

Йиғилишда яна бир муҳим масала — 2028 йилги U-23 Осиё кубоги мезбони ҳам аниқланди. Лос-Анжелес-2028 ёзги Олимпия ўйинларига Осиё саралаши вазифасини бажарадиган ушбу мусобақага Япония мезбонлик қилади.

Бундан ташқари, ОФК Ижроия қўмитаси қитъа клублар мусобақалари ва ёшлар турнирлари регламентига оид қатор ўзгаришларни ҳам тасдиқлади. Хусусан, 2026/27-йилги мавсумдан бошлаб AFC Champions League Elite мусобақаси янги 32 жамоалик формат асосида ўтказилади ҳамда U-20 Осиё кубоги саралаш тизимига ҳам қатор янгиликлар жорий этилади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг