locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбек футболига муносиб хисса қўшган мутахассис Бахтиёр Тагаев 60 ёшни қарши олди

Юбилей муносабати билан унга эсдалик совғалари топширилди
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбек футболига муносиб хисса қўшган мутахассис Бахтиёр Тагаев 60 ёшни қарши олди
Фото: ЎФА

У футболчилик фаолиятини 1983-йилда Хива шаҳрининг “Хива” жамоасида бошлаган. Кейинчалик “Селмашевес” (Чирчиқ), “Косонсой”, “Дўстлик”, “Навбахор” ҳамда “Сергели” каби жамоалар сафида тўп суриб, ўзбек футболида муносиб из қолдирган.

Айниқса, "Навбахор" жамоаси сафидаги фаолияти давомида катта ютуқларга эришган. Жумладан, 1995-йилда Ўзбекистон кубоги соҳиби, 1996-йилда эса Ўзбекистон чемпиони бўлган.

2000-йилда ҳакамлик фаолиятини бошлаган Бахтиёр Тагаев 2011-йилгача биринчи ва олий лига учрашувларида фаолият олиб борди. Шунингдек, 2006-2010-йиллар давомида FIFA ҳаками ёрдамчиси (ассистент) сифатида халқаро майдонларда ҳам юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилган.

Футзал йўналишида ҳам самарали фаолият олиб борган мутахассис 2003-йилда Ардус жамоаси сафида ўйнаган, 2007-2013-йилларда эса ушбу жамоада мураббий сифатида ишлаган. Унинг бошчилигида “Ардус” 2010-2012-йилларда кетма-кет Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритган.

2014-2017-йилларда “Олмалиқ” мини-футбол жамоасида мураббийлик қилиб, 2015 ва 2016-йилларда Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритган.

Ҳозирги вақтда у Ўзбекистон футбол ассоциациясида ҳакамлар фитнес инструктори сифатида фаолият юритмоқда. Шунингдек, 2025-йилдан бошлаб ЎзФҲМда футзал ҳакамлари билан ишлаш бўйича мутахассис ва инструктор сифатида меҳнат қилиб келмоқда.

Тадбир давомида унинг ўзбек футболи ривожига қўшган муносиб ҳиссаси алоҳида эътироф этилди. Юбилей муносабати билан унга эсдалик совғалари топширилди

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг