locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбек футболида 2025 йилнинг энг яхшилари аниқланди

Миллий футбол марказида тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Миллий футбол марказида 2025-йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросими ўз якуннига етди. Ўзбек футболининг жорий йилдаги қаҳрамонлари билан танишинг:

Йилнинг энг яхши ёш футболчиси — Садриддин Ҳасанов

«Бунёдкор» клуби ва Ўзбекистон U-17 терма жамоаси аъзоси Садриддин Ҳасанов учун 2025 йил ҳақиқий бурилиш нуқтаси бўлди. ёш иқтидор эгаси Саудия Арабистони яшил майдонларида ўтган U-17 Осиё Кубогида ўзининг сермаҳсул ўйини ва муҳим голлари билан барчанинг эътиборини тортди. Шунингдек, у Қатар мезбонлик қилган ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида ҳам терма жамоамизнинг асосий фигураларидан бири сифатида гавдаланди.

Йилнинг энг яхши мураббийи — Тимур Кападзе

2025 йил ўзбек футболи солномасига олтин ҳарфлар билан муҳрланадиган бўлди — миллий терма жамоамиз ўз тарихида илк бор Жаҳон чемпионати йўлланмасини нақд қилди. Ушбу улкан ғалабада «оқ бўрилар»ни ғалаба сари етаклаган Тимур Кападзенинг хизматлари беқиёс. Қайд этиш жоизки, тажрибали мутахассис 2022 ва 2024 йиллардан сўнг учинчи бор мамлакатнинг энг яхши мураббийи деб топилмоқда.

Йилнинг энг яхши футболчиси — Элдор Шомуродов

Ўзбекистон терма жамоаси сардори ва «Истанбул Башакшеҳир» ҳужумчиси Элдор Шомуродов ўтказилган сўровномалар натижасига кўра йилнинг энг яхши футболчиси унвонига сазовор бўлди. Элдор ушбу нуфузли совринни ўз фаолиятида учинчи бор (2019 ва 2021-йиллардан сўнг) қўлга киритиб, барқарорлик рамзи эканини яна бир бор исботлади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг