Ўзбек футболи тарихида илк марта аёл ҳакам бош ҳакам сифатида фаолият олиб бормоқда
Мазкур беллашув Суперлига тарихида илк бор аёл ҳакам иштирокидаги ўйин сифатида қайд этилди.
Фото: UzFHM
Ўзбекистон Суперлигасининг 30-туридан ўрин олган “Қизилқум” – “Шўртан” учрашуви Насибабону Тошмуҳаммедова бошчилигидаги аёл ҳакамлар бригадаси томонидан бошқарилмоқда.
Мазкур беллашув Суперлига тарихида илк бор аёл ҳакам иштирокидаги ўйин сифатида қайд этилиб, миллий футболимизда муҳим воқеа бўлиб қолади.
Насибабону Тошмуҳаммедованинг ушбу учрашувни бошқариши аёл ҳакамларнинг профессионал босқичга кўтарилаётгани ва уларнинг салоҳияти юксак баҳоланаётганидан далолат беради.
Шу билан бирга, ушбу учрашув футболда аёл ҳакамларнинг ўрни йил сайин мустаҳкамланиб бораётгани, улар катта мусобақаларда ҳам ишонч билан масъулиятли вазифаларни бажаришга тайёр эканини билдиради.
Розикжон Султонмуродов
Журналист