locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбек футболи афсонаси халқимизни Жаҳон чемпионати йўлланмаси билан табриклади

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбек футболи афсонаси халқимизни Жаҳон чемпионати йўлланмаси билан табриклади
ФОТО: UzbekistanFA

Ўзбек футболи афсоналаридан бири Василис Хадзипанагис барча юртдошларимизни Жаҳон чемпионати йўлланмаси билан табриклади.

"Барча ватандошлар, Ўзбекистон аҳолиси ва дунё бўйлаб футбол ишқибозларини мамлакатимиз тарихидаги буюк воқеа — Ўзбекистон миллий терма жамоасининг илк бор футбол бўйича жаҳон чемпионатига чиқиши билан табриклайман!

Бу тарихий ютуқ — кўп йиллик меҳнат, ишонч ва юксак марраларга интилиш самарасидир. Барча футболчиларни, мураббийлар штабини, Ўзбекистон футбол ассоциациясини ҳамда ҳар доим жамоани қўллаб-қувватлаб келган содиқ мухлисларни чин юракдан муборакбод этаман!

2026 йилги Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоасига катта муваффақиятлар, муносиб иштирок ва ёрқин ғалабалар тилайман", — дейилган табрикда.

Эслатиб ўтамиз, Василис Хадзипанагис 1972 йилдан 1975 йилгача Тошкентнинг “Пахтакор” клубида тўп сурган ва жами 96 та ўйинда майдонга тушиб, 22 та голга муаллифлик қилган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг