locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбек боксчиси Баҳодир Жалолов нуфузли мураббий билан можарога кирди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбек боксчиси Баҳодир Жалолов нуфузли мураббий билан можарога кирди
Расм: upl.uz

Тошкентда оммавий муҳокамаларга сабаб бўлган футбол турнири юзасидан шов-шувлар тўхтамайapти. Аввал ижтимоий тармоқларда блогерлар ва артистлар ўртасидаги оммавий жанжал видеоси тарқалди. Ортидан эса ўзбек боксчиси Баҳодир Жалоловнинг футбол мураббийи билан тортишуви акс этган видео оммага етди.

Тарқалган лавҳаларда Жалолов футбол мутахассиси Бахтиёр Ашурматов танқидларига нисбатан норозилик билдиргани кўринади. Вазиятга собиқ футболчи Ойбек Қиличев аралашишга мажбур бўлди. Яхшиямки, тортишув тинч йўл билан ҳал этилди.

Видео кенг тарқалганидан сўнг, ижтимоий тармоқларда фойдаланувчилар боксчининг ҳаракатларини кескин танқид остига олишди. Улар Ашурматов ўзбек футболи учун катта ҳисса қўшганини ва унинг ёшига ҳурмат билан ёндашиш кераклигини таъкидлашди. Маълумот учун, Ашурматов Жалоловдан 19 ёш катта.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг