locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбек афсонаси БАА-Ўзбекистон ўйинида терма жамоамиз услуби қандай бўлишини тахмин қилди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбек афсонаси БАА-Ўзбекистон ўйинида терма жамоамиз услуби қандай бўлишини тахмин қилди
PHOTO: Telegram
ЖЧ. Саралаш. Осиё
05.06.2025, Як.
БАА
0
Ўзбекистон
0

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси, 1994-йилги Осиё ўйинлари ғолиби, "Шуҳрат" медали соҳиби Азамат Абдураимов Sports24.uz сайтига эксклюзив интервью берди. Суҳбат асосан БАА – Ўзбекистон учрашуви ҳақида бўлди.

“Тимур Кападзе БААга қарши ўйинда яна 3 нафар марказий ҳимоячи билан майдонга тушадими”,-деб берилган саволга Абдураимов қуйидагича жавоб берди:

“Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Катанез фойдаланган схемани ўзгартирмади. Ҳатто Қирғизистон билан уй учрашувида ҳам у учта марказий ҳимоячидан фойдаланди. Шунинг учун ўйлайманки, Амирликлар билан биз учун муҳим бўлган ва бизни дуранг қониқтирадиган ўйинда Кападзе ҳимоядаги синаб кўрилган схемасига содиқ қолади ва учта марказий ҳимоячи билан ўйинни бошлайди”,-дейди мутахассис

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг