locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Заза Жанашия: Бу даражадаги футболчилар ҳозирча йўқ

Москва «Локомотив» клубининг собиқ футболчиси Заза Жанашия Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ЖЧ-2026даги иштирокига фикр билдирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Заза Жанашия: Бу даражадаги футболчилар ҳозирча йўқ
photo: gettyimages

Москва «Локомотив» клубининг собиқ футболчиси Заза Жанашия Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ЖЧ-2026даги иштироки ҳақида фикр билдириб, бош мураббий Фабио Каннаваронинг имкониятларини баҳолади.

“Ҳеч кимни хафа қилмоқчи эмасман, аммо Ўзбекистон терма жамоасига бешта Каннаваро келса ҳам, натижа яхшироқ бўлмайди. Бу уларнинг илк жаҳон чемпионати. Жаҳон чемпионати — бу клуб лигаси ёки Ўзбекистон чемпионати эмас. Бу даражадаги футболчилар ҳозирча йўқ. Каннаваро яхши мураббий, ажойиб футболчи бўлган, аммо у яна нима қила олади?”, — деди Жанашия «Чемпионат» мухбири Александр Ершовга берген интервьюсида.

Икки турдан сўнг Ўзбекистон терма жамоаси ҳали очко жамғармаган ва К гуруҳида тўртинчи ўринда бормоқда.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг