locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Зарафшон» воҳага пешқадамликни қайтарадими?

Навоий вилояти узоқ йиллар давомида Ўзбекистон футзалининг етакчи ҳудудларидан бири бўлиб келган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Зарафшон» воҳага пешқадамликни қайтарадими?
photo: UFF

Навоий вилояти узоқ йиллар давомида Ўзбекистон футзалининг етакчи ҳудудларидан бири бўлиб келган. Вилоятнинг икки жамоаси мамлакат чемпиони бўлган, яна икки клуби эса совриндорлар сафидан жой эгаллаган.

Янги мавсумда вилоят шарафини қайта ташкил этилган ва янги ном остида рўйхатдан ўтган “Зарафшон” профессионал футзал клуби ҳимоя қилади.

Жамоанинг асосий таркиби вилоят футзали тарбияланувчилари, шунингдек, Навоийга таклиф этилган тажрибали футзалчилар ташкил этади. Жамоага бош мураббий этиб Абдулла Бўриев тайинланган. Мамлакатимизнинг йирик саноат шаҳарларидан бирида тажрибали мутахассис бошчилигида рақобатбардош жамоа шакллантирилаётгани эътиборга молик.

Клубнинг инфратузилмаси ҳам янгиланмоқда. Янги атрибутика, тамға ва рамзлар тасдиқланиб, Ўзбекистон футзал федерациясига тақдим этилди. Айни пайтда янги мавсумга тайёргарлик ишлари жадал давом этмоқда.

Бир сўз билан айтганда, мамлакат чемпионатида совринли ўринлар учун курашадиган яна бир кучли жамоа шаклланмоқда.

Трансфер ойнаси якунгача “Зарафшон” клубидаги сўнгги ўзгаришлар ва муҳим янгиликларни ижтимоий тармоқларимиз орқали мунтазам ёритиб борамиз.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг