locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Замонавий бешкураш бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилди

50 нафарга яқин спортчилар ғолиблик учун беллашди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Замонавий бешкураш бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилди
Фото: Спорт вазирлиги

Тошкент шаҳрида жойлашган Республика Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида спортнинг замонавий бешкураш бўйича катталар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди.

Уч кун давом этган мусобақа жараёнларига республикамизнинг турли ҳудудларидан келган 50 нафарга яқин спортчилар ғолиблик учун беллашди.

Қизғин баҳс ва муросасиз беллашувларга бой ўтган чемпионати якунида ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш маросими ўтказилди.

Тақдирлаш маросимида федерация раиси Баҳромжон Ғазиев ҳамда Республика Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази Аброр Мамадалиевлар иштирок этиб, мусобақа ғолиб ва совриндорларига диплом, медал ва эсдалик совғаларини топширди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг