locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Зайниддин Зидан Франция терма жамоаси бош мураббийига айланди – Романо

Мураббий тез орада расман иш бошлайди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Зайниддин Зидан Франция терма жамоаси бош мураббийига айланди – Романо
ФОТО: Getty images

Афсонавий футболчи Зайниддин Зидан Франция терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо ижтимоий тармоқларда хабар берди.

Манбага кўра, томонлар ўртасидаги оғзаки келишув ўтган йилнинг ноябрь ойидаёқ амалга ошган бўлиб, энди у расман узоқ муддатли шартнома билан мустаҳкамланган.

Қайд этилишича, куз ойларида Зиданга бир қатор клублар ҳам қизиқиш билдирган. Бироқ француз мутахассиси терма жамоани бошқариш қароридан воз кечмаган.

Зидан 2021 йилдан бери мураббийлик фаолияти билан шуғулланмаётган эди. У аввалроқ Мадриднинг "Реал" клубини икки марта бошқарган — дастлаб 2016–2018 йилларда, кейин эса 2019–2021 йиллар оралиғида.

Унинг раҳбарлиги остида "Реал" 11 та совринни қўлга киритди. Улар орасида УЕФА Чемпионлар лигасида қатор уч марта ғолиб чиққанлиги энг йирик ютуқлардан бири ҳисобланади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг