Заиф кўрувчи ва кўзи ожизлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати якунланди
Футбол
Иброҳим Жалолов
Редактор
PHOTO: Telegram
9-16 апрель кунлари Ўзбекистон кўзи ожизлар спорт федерацияси томонидан кўзи ожиз ва заиф кўрувчи спортчилар ўртасида 100 катакли шашка бўйича мамлакат чемпионати ўз якунога етди.
Бухоро шаҳри мезбонлик қилган мусобақада Республикамизнинг барча ҳудудларидан келган жами 72 нафар спортчи иштирок этди.
Мусобақанинг тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон кўзи ожизлар спорт федерацияси раиси О.Эргашев ҳамда мутасадди ташкилот вакиллари иштирок этди. Чемпионатда совриндор бўлган спортчилар медал, диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Та'кидлаш керакки, ушбу мусобақада сараланган спортчилар жорий йил май ойида Туркияда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатига тайёргарликни давом эттиради.