locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Зафаржон Қорақулов — «Гулистон» жамоаси ёрдамчи мураббийи

Маҳаллий мутахассис янги мавсумда клуб мураббийлар штабида фаолият юритади. Ўзининг улкан тажрибаси билан ёрдам беради.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Зафаржон Қорақулов — «Гулистон» жамоаси ёрдамчи мураббийи
photo: Guliston FK

2026 йилги янги футбол мавсуми олдидан Зафаржон Қорақулов «Гулистон» клубида иш бошлаганини маълум қиламиз.

Маҳаллий мутахассис янги мавсумда клуб мураббийлар штабида фаолият юритади. Ўзининг улкан тажрибаси билан ёрдам беради.

Қорақулов бунга қадар 2018 йилдан бери ИСМда футбол мураббийи сифатида ёшларга тарбия бериб келаётганди.

У футболчилик фаолияти давомида 2009–2013 йилларда «Гулистон», 2014–2015 йилларда «Оқ-тепа», 2016 йил «Сементчи» ва 2017 йили «Янгиер» жамоаларида тўп тепган.

Қорақуловга янги мавсумда жамоа билан муваффақият қозониш, сирдарёлик футбол ишқибозларини унутилмас ғалабалар билан хушнуд этиши йўлида омад тилаб қоламиз.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг